IT MedIT Med
Menu
 Версия сайта для слабовидящих

uz
ruuz
  • Bosh sahifa
  • Yangiklar
  • Biz haqimizda
  • Bizning loyihalar
  • Xizmatlar
  • Vakansiyalar
  • Kontaktlar

Соғлиқни сақлаш вазирлигида IT-Med ходимларининг ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси аъзолари билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди

23.03.2023

Соғлиқни сақлаш вазирлигида IT-Med ходимларининг ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси аъзолари билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида томонлар фаолият йўналишлари ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот алмашишди, шунингдек, бир қатор долзарб масалалар бўйича ўзаро манфаатдорлик масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, IT-Med томонидан «Электрон поликлиника» ва «Имтиёзли йўлланма» тизимларининг минтақавий қамровини ошириш ва ривожлантириш стратегияси тўғрисида айтиб ўтилди. Шунингдек, компания томонидан яқин 4 йил ичида республикада Ягона рақамли соғлиқни сақлаш платформаси ва интерактив тиббий хизматлар учун мобил иловани яратиш режалаштирилаётган бўлиб, у фуқароларнинг туғилган пайтидан бошлаб барча тиббий маълумотларини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларида қоғоз шаклида ҳужжат айланишини бартараф этишга, уларнинг компьютер ва маҳаллий тармоқлар билан жиҳозланиш даражасини, шунингдек, тиббиёт ходимларининг компьютер саводхонлигини оширишга катта эътибор қаратилди.

ЖССТ вакиллари электрон ҳужжат айланиши, бирламчи тиббий хизматларнинг сифат кўрсаткичлари, маълумотлар алмашиш сертификатларини яратиш ва ҳоказоларни амалга оширишда ўз хиссасини қўшишга ва халқаро тажриба билан алмашишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Архив

  • Aprel 2023
  • Mart 2023
  • Fevral 2023
  • Dekabr 2022
  • Noyabr 2022
  • Oktabr 2022
  • Sentabr 2022
  • Avgust 2022
  • Iyun 2022
  • May 2022
  • Aprel 2022
  • Yanvar 2022

© 2016 IT Med, All Rights Reserved.