IT MedIT Med
Menu
 Версия сайта для слабовидящих

uz
ruuz
  • Bosh sahifa
  • Yangiklar
  • Biz haqimizda
  • Bizning loyihalar
  • Xizmatlar
  • Vakansiyalar
  • Kontaktlar

Соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш жараёнлари қандай амалга оширилмоқда?

07.10.2022

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида Бухоро вилоятида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, ўрганиш натижаларига кўра вилоятдаги давлат тиббиёт муассасаларининг 252 тасида оптик толали алоқа линиялари орқали Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Ҳудудий бошқармалар, шаҳар ва туман бўлинмаларида фойдаланиб келинаётган «Муассасалар паспорти» ахборот тизими жорий қилинган бўлиб, унда 2 948 та тиббиёт муассасиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Шу каби йирик қамровга мўлжалланган «Электрон поликлиника» ахборот тизими ишга туширилган. Лекин режалаштирилган 2 186 та тиббиёт муассаларидан 1 188 тасига ушбу тизим ўрнатилган.

Мажлисда «IT-Med» компанияси директори ўринбосари Фарҳод Aкбаров ахборот тизимларининг самарадорлиги тиббиёт муассасалари раҳбарларининг тизим билан ишлаш жараёнини назорат қилиш борасидаги масъулиятига ҳам боғлиқлигини таъкидлаб ўтди.

Архив

  • Aprel 2023
  • Mart 2023
  • Fevral 2023
  • Dekabr 2022
  • Noyabr 2022
  • Oktabr 2022
  • Sentabr 2022
  • Avgust 2022
  • Iyun 2022
  • May 2022
  • Aprel 2022
  • Yanvar 2022

© 2016 IT Med, All Rights Reserved.