IT-Med компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази
IT-Med компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вакиллари Глобал соғлиқни сақлаш маълумотларига инновацияларни жорий этиш бўйича (GPHDI) Стипендия дастурининг бир қатор тренингларида иштирок этиш учун Тбилиси (Грузия) шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Дастур ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси томонидан Грузия Республикасидаги Касалликларни назорат қилиш миллий маркази ва Вашингтон университети халқаро соғлиқни сақлаш таълим ва ўқитиш маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Шарқий Европа ва Марказий Осиё соғлиқни сақлаш вазирликлари учун соғлиқни сақлаш информатикаси маълумотлар фани ва жамоатчилик соҳасидаги салоҳиятни кучайтиришга қаратилган.