IT MedIT Med
Menu
 Версия сайта для слабовидящих

uz
ruuz
  • Bosh sahifa
  • Yangiklar
  • Biz haqimizda
  • Bizning loyihalar
  • Xizmatlar
  • Vakansiyalar
  • Kontaktlar

Эмлаш омборлари учун ҳароратни кузатиш тизимидан фойдаланиш бўйича ЮНИCЕФ ўқув семинари

05.08.2022

1 – 6 август кунлари IT-Меd ходимлари эмлаш дастури иштирокчилари билан биргаликда ЮНИCЕФ томонидан вакциналар омборларида ҳароратини қайд этишнинг замонавий воситаларини жорий этиш лойиҳаси доирасида ташкил этилган ўқув семинарларида қатнашмоқда. Ушбу ўқув семинарларини ўтказишдан мақсад – миллий эмлаш дастурининг менежерлари, омбор мудирлари, техниклари ва тизим маъмурларини вакциналар омборлари ҳароратини масофадан назорат қилиш тизимлари билан ишлашга тайёрлашдан иборат. Семинарларни ЮНИCЕФ маслаҳатчиси Томас Весселс олиб бормоқда.

Ҳарорат мониторинги вакциналарни бошқаришнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, Ўзбекистон Миллий эмлаш дастури доирасида етказиб бериладиган вакциналарнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини сақлашга ёрдам беради.

Охирги 5 йил давомида ЮНИCЕФ Ўзбекистон ҳукумати билан ушбу соҳада миллий эмлашни қўллаб-қувватлаш учун ишончли инфратузилмани яратиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. ЮНИCЕФ билан ҳамкорлик доирасида 21 та замонавий махсус объект фойдаланишга топширилди. Мазкур объектлар совуқ хона ва музлатгичлар билан жиҳозланган. Шунингдек, вакциналарни ташиш учун махсус автомашиналар харид қилинди ва вакциналар логистикасини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилди. Жами инвестиция ҳажми қарийб 20 миллион AҚШ долларини ташкил этди.

Aҳолини юқумли касалликларга қарши эмлаш дастури соғлиқни сақлашнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб, Миллий эмлаш тақвими доирасида мажбурий, қулай ва бепул эмлашга қаратилган. Дастур Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва тегишли қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланган. ЮНИСЕФдан ташқари мазкур йўналишда Ўзбекистон ЖССТ, ГAВИ, JICA ва бошқа халқаро ташкилотлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

Архив

  • Aprel 2023
  • Mart 2023
  • Fevral 2023
  • Dekabr 2022
  • Noyabr 2022
  • Oktabr 2022
  • Sentabr 2022
  • Avgust 2022
  • Iyun 2022
  • May 2022
  • Aprel 2022
  • Yanvar 2022

© 2016 IT Med, All Rights Reserved.