IT MedIT Med
Menu
 Версия сайта для слабовидящих

uz
ruuz

Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратишда Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги

22.06.2022

29 июн куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида “IT-Med” компанияси ходимлари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Корея технологияларни ривожлантириш институти (KIAT) ва Inha университети вакиллари иштирокида бошланғич семинар бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни инновацион ривожлантириш ва Корея Республикаси билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда бошланғич нуқта бўлиб хизмат қиладиган “Ўзбекистонда рақамли саломатлик платформасини яратиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Учрашувда томонлар ўзаро дўстона ва стратегик алоқаларни давом эттириш ҳамда замонавий AКТ ечимлари бўйича тажриба алмашишдан чуқур манфаатдор эканликларини таъкидлаб ўтдилар.
Лойиҳага кўра, Тошкентдаги И.Иргашева номли 4-сонли шаҳар клиник шифохонасида шифохона ахборот тизими (HIS), шахсий тиббий ёзувлар тизими (PcPHR), рақамли маслаҳат тизими (DCS) ва генетик платформа яратилиб жорий этилади. Мазкур тизимлар беморларнинг тиббий маълумотларини самарали бошқаришга, уларни хавфсиз сақлашга, тиббий ёрдамни янада самарали мониторинг қилишга ва тарқатишга, тиббий иш жараёнини стандартлаштиришга имкон яратади.

Семинарда Корея томони ушбу лойиҳада иштирок этишнинг батафсил режасини тақдим этиб, ушбу ахборот тизимини ривожлантириш жараёнини тавсифлаб берди ва ўз мамлакатидаги тиббиёт муассасаларида ҳам ана шундай тизим муваффақиятли жорий этилаётганига мисоллар келтирди. Лойиҳани жорий этиш жараёнида кореялик мутахассислар консалтинг ёрдами ва тизимнинг ишлаши бўйича тренинглар ўтказиб борадилар. Aсосий ходимлар рақамли соғлиқни сақлаш платформасини сақлаш бўйича билим ва тажриба алмашиш учун Кореядаги лойиҳа майдонига таклиф қилинади.

Архив

  • Aprel 2023
  • Mart 2023
  • Fevral 2023
  • Dekabr 2022
  • Noyabr 2022
  • Oktabr 2022
  • Sentabr 2022
  • Avgust 2022
  • Iyun 2022
  • May 2022
  • Aprel 2022
  • Yanvar 2022

© 2016 IT Med, All Rights Reserved.