IT MedIT Med
Menu
 Версия сайта для слабовидящих

uz
ruuz
  • Bosh sahifa
  • Yangiklar
  • Biz haqimizda
  • Bizning loyihalar
  • Xizmatlar
  • Vakansiyalar
  • Kontaktlar

Ўзбекистоннинг бир қатор хусусий клиникалари беморларни имтиёзли электрон йўлланма асосида қабул қила бошлади

10.05.2022

2022 йил апрель ойидан Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги бир қатор хусусий тиббиёт муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт комиссияси хулосасидан сўнг давлат бюджети ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий хизматлар кўрсата бошлади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг жалб қилиниши тиббий муассасалар орасидаги рақобатни шакллантириб, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини оширишга яхши имконият яратади.

Эслатиб ўтамиз, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ордер бериш механизми такомиллаштирилиб, 2021 йил 1 октябрдан электрон навбат асосида берила бошлади. Эндиликда имтиёзли электрон йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги негизидаги «IТ-Мed» Компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизими орқали берилмоқда.

Шундай қилиб, имтиёзли тоифага кирувчи шахслар эндиликда тиббий хизмат кўрсатувчи ва Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан шартнома тузган давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларини мустақил танлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Имтиёзни тасдиқлаш нуқтаи назаридан қоғоз ҳужжатларга ҳамда беморнинг бевосита иштирокига бўлган эҳтиёж минимал даражагача камайтирилган.

Архив

  • Aprel 2023
  • Mart 2023
  • Fevral 2023
  • Dekabr 2022
  • Noyabr 2022
  • Oktabr 2022
  • Sentabr 2022
  • Avgust 2022
  • Iyun 2022
  • May 2022
  • Aprel 2022
  • Yanvar 2022

© 2016 IT Med, All Rights Reserved.